Россиялик аёл ўз исмини Россия Президенти деб ўзгартирди
Россия фуқароси ўз исмини Россия Президенти деб ўзгартирди. Бу ҳақда Day.Azʼга таяниб Xabar.uz маълумот берди.
Хабарга кўра, Россиянинг Зеленодольск шаҳри фуқароси Ирина Калимуллина ўз фамилиясини «Президент», исмини «Россия» қилиб ўзгартирган. Шарифини эса, аввалгидек – «Викторовна» ҳолича қолдирган.
Айтилишича, Россияга, яъни шундай исмли аёлга янги паспорт 2020 йил ёзида берилган.
Россия Президенти 39 ёшда, ота-онаси билан яшайди. Қизининг бу исм-фамилиясини хушламаган онаси ундан олдинги исмига қайтишини сўрамоқда.
Қўшниларнинг айтишича, Россиянинг доимий ёмон одати бўлган чекиш бир кун келиб унинг «бошини ейди». У бир сафар Нижневартовск — Москва йўналишидаги поездда чеккани учун жарима тўлашига ҳам тўғри келган.