Навоийда прокуратура ходими пора билан қўлга тушди
Навоий вилояти прокуратураси нозири фирибгарлик йўли билан маҳаллий фуқародан 10 миллион сўм миқдордаги пулларни олган вақтда ушланди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг (ДХХ) Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда вилоят прокуратураси нозири ўзининг танишлари орқали фуқарони Навоий шаҳар ҳокимлиги уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги ётоқхоналардан бирига навбатсиз жойлаштириб қўйишни ваъда қилган.
Нозир фуқародан пулни олаётган вақтда ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинган.
«Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади Давлат хавфсизлик хизмати хабарида.