Конго ДРда сув тошқини оқибатида 110 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Конго Демократик Республикасининг Жанубий Киву провинциясида юз берган сув тошқини оқибатида 110 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда China Daily нашри хабар берди.

Расмий маълумотларга кўра, 114 нафар одам ҳалок бўлган, уларнинг 19 нафари аёллар, 56 нафари эркаклар ва 49 нафари болалардир. Шунингдек, 150 дан ортиқ уйлар вайрон бўлган.

Сув тошқини 9 майга ўтар кечаси дарёларнинг тошиб кетиши оқибатида юз берган. Дастлаб ҳодиса оқибатида 61 киши ҳалок бўлгани аниқланган.

Ҳозирда қутқарувчилар ҳалок бўлганларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.

 

Жаҳон