Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотлари нархи ошиши эълон қилинди

15 мартдан Ўзбекистонда алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, янги миқдорларни белгилаш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Хабарга кўра, спиртли ичимликларнинг (пиводан ташқари) нархлари белгиланган. Винонинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

  • ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 11 200 сўм (илгари 9 400 сўм);
  • энг кам чакана нарх – 13 200 сўм (илгари 11 200 сўм).

конякнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

  • ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 41 200 сўм (илгари 33 000 сўм);
  • энг кам чакана нарх – 49 400 сўм (илгари 39 000 сўм).

ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

  • ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 28 600 сўм (илгари 24 000 сўм);
  • энг кам чакана нарх – 34 400 сўм (илгари 28 500 сўм).

Қайд этилишича, мазкур қарор 2021 йил 15 март санасидан кучга киради.

Янгиликлар