Ўзбекистонда вакцинация жараёнлари қачон бошланиши маълум қилинди
Ўзбекистонда 1 апрелдан вакцинация жараёнлари бошланади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
«Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланади. Айнан мана шу олиб келинган вакцина билан 330 минг одамни 2 маротаба эмлаб олишимиз керак. Бунинг учун вакциналарнинг исрофгарчилигига йўл қўймай, ўша вакцинани очган пайтда тўлиқ ишлатишимиз, қолаверса, бирламчи бўғин тиббиёт тизимини янги вакцина билан эмлаш ишларига тайёргарлик нуқтаи назаридан биз бу вақтни белгилаганмиз», — дейди Нурмат Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга COVISHIELD вакцинаси олиб келинган эди.