Тошкентда 8 ойлик фарзандини сотган фуқаро ушланди

Янгиҳаёт туманида 8 ойлик фарзандини 10 минг АҚШ долларга сотган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар қилди.

Хабарга кўра, фуқаро Н.Ж. (аёл) фуқаро Н.га 2020 йил июль ойида туғилган ўғил фарзандини 10 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар