Ўзбекистонда 13 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
13 март кундуз куни республиканинг барча ҳудудларига нам ҳаво массалари тарқалади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Хабарга кўра, республика ҳудудининг кўп қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қорақалпоғистонда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, Хоразм вилоятида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, шимолий ҳудудларда 3-8 даража совуқгача пасаяди.
Таъкидланишича, пойтахтда ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 12-14 даража илиқликни ташкил этади.
Қайд этилишича, республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-9 даража илиқ бўлади.