Сенат ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатишни тақиқловчи қонунни рад этди
Олий Мажлис Сенати ички ишлар органлари ходимларининг меҳнатини обрўсизлантирадиган фото ва видеоларни тарқатиш юзасидан жавобгарликни назарда тутувчи қонунни маъқулламади.

Парламент юқори палатасининг навбатдаги мажлисида, Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш муносабати билан, «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш» ҳақидаги қонун кориб чиқилди.
Тегишли қонун ҳужжатда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорлари ва маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик тоғрисидаги масалалари ориб чиқилди. унингдек мажлисда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини хизмат вазифаларини бажариши чоғида, уларни обрўсизлантирадиган фото ва видеотасвирларни оммага тарқатиш масалалари муҳокама қилинди.
Натижада, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров қонунни жарима пунктлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини обрўсизлантиришга қаратилган видеолавҳаларни чоп этишни тақиқлаш нуқтаи назаридан такомиллаштириш зарурлигини таъкидлаб, ушбу масалалар доирасида парламентнинг икки палатасининг келишув комиссияси тузилишини маълум қилди.





