Остона шаҳрида шоир Алишер Навоий ҳайкали очилди
Остона шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон етакчиси Қосим-Жомарт Тўқаев, шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкалини очилиш маросими ўтказди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Ўзбекистон давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатиш ташаббуси учун самимий миннатдорлик билдириб, Қозоғистон пойтахтининг қоқ марказида муҳташам ҳайкал барпо этилгани юксак ҳурмат-эҳтиромнинг яққол тасдиғи эканини таъкидлади.

Ишончим комилки, Алишер Навоий ҳайкали икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва қардошлик ришталари тобора мустаҳкамланиб бораётганининг яна бир ёрқин тимсолига айланади, унинг мероси кўплаб авлодларни юксак марралар сари руҳлантиради, – деди Ўзбекистон Президенти.





