Қорақалпоғистон телеканали раҳбарияти Муса Ерниязовнинг дафн маросими жонли эфирда намойиш этилмаслигини маълум қилди

Қорақалпоғистон телеканали раҳбариятининг маълум қилишича, Муса Ерниязовнинг дафн маросимини жонли эфирда намойиш қилиш режалаштирилмаган. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар қилди.

Фото: «KRuz.uz»

Маросим маҳаллий ОAВ ва марказий ОAВлар томонидан ёритилади.

Эслатиб ўтамиз, 18 июль куни Муса Ерниязовнинг коронавирусга чалингани тасдиқланганди. 25 июль куни унинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тез орада Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси вафот этгани ҳақидаги хабар рад этилганди. Кейинроқ Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир деб баҳоланаётгани ҳақида хабар берилди. Таъкидланишича, Жўқорғи Кенгес раиси ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган бўлган.

Аввалроқ ССВ Муса Ерниязовнинг коронавирус асоратлари оқибатида  вафот этганини тасдиқлаган ва Қорақалпоғистон ССВ унинг ўлими сабабинии маълум қилган эди.  Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Жўқорғи Кенгес раисининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган эди.

Янгиликлар