Қўшработ ва Нарпай ҳокимлари салкам 400 млн сўмга хизмат автомобиллари харид қилди

Самарқанд вилоятининг Қўшработ ва Нарпай туман ҳокимликлари 398 миллион сўмга «Trailblazer LTZ-AT» автомашинасини сотиб олди. Бу ҳақда Давлат харидлари порталида маълум қилинди.

Фото: «samavtosavdo.uz»

Маълум бўлишича, Ҳиммат Окбўтаев бошчилигидаги Қўшработ туман ҳокимлиги 398 миллион сўмга «Trailblazer LTZ-AT» автомашинасини сотиб олган. Шунингдек, 2020 йилдаги шартномага кўра, Нарпай туман ҳокимлиги ҳам худди шу харидни амалга оширган.

Сотиб олинган транспорт воситалари туман ҳокимлари учун расмий транспорт воситаси сифатида ишлатилади.

Аввалроқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 6 октябрь куни Паркент тумани ҳокимлиги «Cаptiva» автомашинасини ҳокимнинг ўғли муассислар рўйхатида бўлган компаниядан сотиб олишида коррупцияга йўл қўйиш аломатлари аниқланганлиги ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар