Тошкент туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади

Тошкент шаҳрининг Яшнабод туманининг айрим ҳудудларида вақтинча газ узилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: rg.ru

Маълум бўлишича, 22 февраль куни соат 10:00 — 18:00 вақт оралиғида  «Hududgaz Poytaxt» ГТФ «Ер ости газ қувурлари хизмати» ва «Yashnobodtumangaz» газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги Алимкент кўчасида қурилган янги кўп қаватли уйларни газ билан таъминлаш мақсадида, ўрта босимли ер усти газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш, ҳамда Фарғона йўли кўчасидаги ўрта босимли ер усти газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари амалга оширилади.

Қайд этилишича, Фарғона йўли-15 кўчасидаги 8 та кўп қаватли уйларнинг 136 та аҳоли ва 98 та ерли хонадонлари; Алимкент кўчасидаги 100/1 дан 100/5 гача бўлган кўп қаватли уйларнинг 150 та аҳоли хонадонлари ҳамда манзилдаги барча улгуржи  истеъмолчилари табиий газ таъминотидан вақтинчалик узиб қўйилади.

Янгиликлар