Австриянинг Ўзбекистондаги элчиси тайинланди

Матиас Радостич Австриянинг Ўзбекистондаги элчиси бўлди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram’даги саҳифасида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Радостич Саидовга ишонч ёрлиқларини топширган.

«Икки ва кўп томонлама муносабатларимиз, айниқса, иқтисодий йўналишдаги ҳамкорлигимиз кун тартиби кўлами жуда кенг. Жаноб Элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида фойдаланилмаган имкониятларни кашф этишда муваффақиятлар тилаймиз», — дейилади хабарда.

Янгиликлар