Қозоғистонда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
8 август куни Оқўрда қароргоҳида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул сафи тузилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янгради. Икки мамлакат етакчилари фахрий қоровул сафини айланиб ўтди. Шундан сўнг улар қўшма суратга тушишди.
Маросимдан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди. Учрашув давомида Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.