«Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»га янги раҳбар тайинланди
Ғанишер Маматқулов 7 ноябрь куни «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»га раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда «Янги Ўзбекистон» хабар берди.
Хабарга кўра, Маматқулов Ғанишер Абдукаримович 1976 йилда туғилган. 2007 йилда эса Тошкент молия институтини тамомлаган.
Тайинловга қадар у Республика «Микрокредитбанк» бошқаруви раиси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари — Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимларида фаолият олиб борган.
Аввалроқ Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ўзгаргани ҳақида хабар қилинганди.