Самарқандда ўтган 9 ой давомида салкам 100 минг долларлик лимон экспорт қилинди

Самарқанд вилоятида ўтган 9 ойда 100 минг долларлик лимон экспорт қилинди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, 2020 йилнинг ўтган 9 ойи давомида вилоятдан хорижга умумий қиймати 99,5 минг доллар бўлган қарийб 80 тоннадан зиёд лимон маҳсулотлари сотилган. Қайд этилишича, Самарқанд лимонлари Россия, Aфғонистон ва Қозоғистон каби давлатларга экспорт қилинган.

Аввалроқ Самарқанд январь—август ойларида хорижга 2 тонна асал экспорт қилгани хабар қилинган. Шунингдек вилоятда 2020 йилнинг 8 ойи давомида 121 минг долларлик қалампир экспорт қилиндигани маълум қилинганди.

Янгиликлар