Самарқандда ўтган 9 ойда қарийб 2 млн долларлик қалампир экспорт қилинди

Самарқандда ўтган 9 ой давомида умумий қиймати 1 миллион 814 минг долларлик қалампир экспорт қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, 2020 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон 22 та хорижий давлатга қиймати 7 миллион 400 минг долларга тенг бўлган қалампир экспорт қилган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан экспорт географияси 5 та давлатга кўпайган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон қалампир маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон — 2 миллион 300 минг доллар;
  • Россия — 1 миллион 300 минг доллар;
  • АҚШ — 1 милллион 100 минг доллар;
  • Германия — 1 милллион доллар;
  • Украина — 211,7 минг долар;
  • Бельгия — 152,9 минг доллар;
  • Туркия — 126 минг доллар.

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 9 ойида ҳудудлар орасида Самарқанд вилояти энг кўп, яъни қиймати 1 миллион 814 минг доллар бўлган қалампир экспорт қилган. Бу кўрсаткич жами қалампир экспортининг 24,5 фоизини ташкил этади.

Аввалроқ Самарқандда ўтган 9 ойда қанча туршак экпорт қилингани маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар