Самарқандда ўтган 9 ойда қанча бодом экпорт қилингани маълум бўлди
Самарқанд вилоятида 2020 йилнинг ўтган 9 ойида 204,2 тоннадан зиёд бодом экспорт қилинди. Бу ҳақда давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Самарқанд вилоятида фаолият олиб борувчи 49 ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан 2020 йилнинг ўтган 9 ойи давомида хорижга умумий қиймати 1 091,03 минг доллар бўлган вазни қарийб 204,2 тоннадан зиёд бодом маҳсулотлари экспорт қилинган. Қайд этилишича, бодом маҳсулотлари, асосан, Бирлашган Aраб Aмирликлари, Туркия, Испания ва Нидерландияга жўнатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каттақўрғон 2020 йилда 330 тонна пилла сотгани ва Самарқанднинг ташқи савдо айланмаси 20,7 фоизга камайгани маълум қилинганди. Шунингдек, Наманганда сўнгги 8 ойда 252 минг долларлик ўсимлик ёғи экспорт қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Андижон хорижга 2,8 миллион долларлик қовун экспорт қилган.