Каттақўрғон 2020 йилда 330 тонна пилла сотди
Каттақўрғон 2020 йилда 330 тонна пилла сотди. Бу ҳақда «Zarnews» хабар берди.
Хабарга кўра, Самарқанд вилоятида барча тоифадаги хўжаликларидан 2804 тонна пилла хом ашёси харид қилинган. 2804 тонна пилла 59 миллион 066 минг 982,7 минг сўмни ташкил қилган. Қайд этилишича, Каттақўрғон тумани 330 тонна, Иштихон тумани 305 тонна ва Пастдарғом тумани 274 тонна пилла етиштирган.
Шунингдек, тайёрланган хом ашёнинг 2586,53 тоннаси фермер хўжаликларидан ва 217,63 тоннаси бошқа хўжаликлардан харид қилинган.
Аввалроқ Самарқандда 2020 йилда 95 миллион долларлик енгил саноат маҳсулотлари экспорт қилингани, Тошкент давлат аграр университети ва Самарқанд ветеринария медицинаси институти филиалларида қоракўлчилик бўйича махсус йўналишлар очилиши ҳақида хабар қилинганди.