Самарқандда ўтган 9 ойда қанча туршак экпорт қилингани маълум бўлди

Самарқандда ўтган 9 ой давомида умумий қиймати 5 минг 795 долларлик, вазни 4,5 минг тонна бўлган туршак экспорт қилинди. Бу ҳақда Давлат бохона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «agronet.uz»

Таъкидланишича, Самарқанд вилояти ўтган 9 ой давомида умумий қиймати 5 минг 795 долларлик вазни 4,5 минг тонна туршак маҳсулоти жаҳон бозорининг турли нуқталарига экспорт қилди. Вилоятдан туршак маҳсулотлари асосан Ироқ, Туркия, Россия, Беларусь ва Украинага экспорт қилинган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон баргак (данаксиз туршак) етиштириш бўйича дунёда иккинчи туради. Шунингдек, 30 октябрь куни вилоятнинг 106 тага яқин корхонаси томонидан туршак маҳсулотини экспорт қилиш йўлга қўйилган.

Аввалроқ Самарқандда 2020 йилнинг 9 ойида қайси маҳсулотлар республика бўйича энг кўп етиштирилгани маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар