Самарқандда янги ПЗР лабараториялари ишга туширилди

Самарқанд вилоятида янги ПЗР лабараториялари ишга туширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

Самарқанд вилоятида 5 август кунигача иккита ПЗР лабараториялари ишлаётган эди. 6 августдан бошлаб Олимпия захиралари коллежида тайёрланган 1080 ўринли шифохонада ва Самарқанд давлат тиббиёт институтида ҳам ПЗР лабараториялари ишлай бошлайди. Бундан ташқари, марказий ҳарбий округ госпиталида ҳам ПЗР лабараториясини ишлатиш йўлга қўйилди.

Aввалроқ Бухорода коронавирус беморларини қабул қилиш ва тақсимлаш маркази ташкил этилгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Тошкентда ДХХ, ИИВ ва Мудофаа вазирлиги 2–3 кун ичида қўшимча даволаш марказлари фаолиятини йўлга қўйиши маълум қилинганди. Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни даволашга ҳарбий шифокорлар ҳам жалб қилиниши ҳақда хабар берилган.

Ундан ташқари, Пастдарғомда ишга туширилган 1000 ўринли карантин марказига 10 кун ичида қанча фуқаро олиб келингани маълум бўлди.

Янгиликлар