Ўзбекистонда санкция остидаги шахсларга банкларда ҳисоб очишни тақиқлашмоқчи

Ўзбекистонда иқтисодий санкциялар остидаги шахслар банкларда ҳисоб очишини тақиқлашмоқчи. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари қонун лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ маъқуллашди.

Марказий банк кредит-тўлов ташкилотларида иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хавф-хатарларни бошқариш бўйича талабларни ўрнатиш, хавфни тўғри баҳолаш ва уни минималлаштириш ваколатига эга бўлади.

Банклар, тўлов ташкилотлари ва тизимлари, нобанк ташкилотлар, ўз банкига нисбатан иқтисодий санкциялар қўлланилиш хавфи бўлса, мижозлар билан тўлов операциялари ўтказиш ва уларга ҳисоб очишдан бош тортиши мумкин.

Ўзгартиришлар киритилган ҳужжат Латвия, Чехия, Эстония ва Грузия тажрибасини ўрганган ҳолда қабул қилинди.

Янгиликлар