Санкт-Петербургда икки москвалик Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилди

Санкт-Петербургда икки москвалик ўзбекистонлик фуқарога ҳужум қилгани учун беш йиллик қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда «Интерфакс»га асосланиб «Дарё» хабар қилди.

Маълум бўлишича, Санкт-Петербургнинг Красногвардейский туман суди миллий адоват сабаб 2019 йил сентябрь ойида Ўзбекистон фуқаросига қилинган ҳужум бўйича икки фуқарони қамоқ жазосига ҳукм қилган..

Қайд этилишича, фуқаро В.С. беш йилга ва унинг шериги Р.К. эса беш йил икки ойга озодликдан маҳрум этилган. Судланувчилар жазоларини қатъий режимдаги колонияда ўтайди.

Таъкидланишича, судда фуқаро В.С.ва Р.К. славян кўринишга эга бўлмаган одамларга нисбатан адовати сабаб 2019 йил 17 сентябрга ўтар кечаси Среднеохтинский проспектидаги уйлардан бири ёнида ўзбекистонлик фуқарога аэрозол идиши ва сайёҳлик пичоғи билан ҳужум қилганини аниқлаган. Жабрланувчи оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда Ўзбекистон фуқароси ўлдириб кетилган эди.

Янгиликлар