Тошкентда шифокорларни калтаклаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда шифокорларни калтаклаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Тошкентда шифокорларни урганларга нисбатан жиноят иши очилди

Фото: ССВ

Хабарга кўра, 18 февраль куни соат 23:50 ларда Яккасарой тумани, И.Иргашев номидаги 4-сонли шаҳар клиник шифохонасидаги изолятор хонасида 28 ёшли Ф.М. икки нафар таниши билан тез тиббий ёрдам бўлими 3-сонли нимстанция шифокори 31 ёшли Д.У. ва фельдшер 20 ёшли А.А. га тан жароҳати етказган.

Ўрганишлар натижасида, Ф.М. шифокорларнинг ўз ишига совуққонлик билан ёндашганлиги онаси Д.Н. нинг ўлимига сабаб бўлган деб ўйлаганлиги аниқланган. Марҳум ушбу касалхонага тез тиббий ёрдам машинасида клиник ўлим ҳолатида олиб келинган.

Воқеа натижасида иккала тиббиёт ходими тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ, Самарқандда мудира боғча тарбияланувчисини калтаклаганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар