Япониядаги Олимпия машъаласи эстафетасига қачон старт берилиши маълум қилинди
Японияда Олимпия машъаласи эстафетасига 25 март куни старт берилади. Бу ҳақда Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитасига асосланиб Xabar.uz хабар берди.
Хабарга кўра, Эстафетага икки ҳафта қолганида барча иштирокчилар ресторанларга бориш, бошқалар билан мулоқотлардан тийилиб туришлари ҳамда ўз саломатликлари ҳолати ҳақида кундалик тутишлари талаб этилади.
Қайд этилишича, ўйинлар коронавирусга қарши кучли ҳимояланган шароитда ўтказилади.
Таъкидланишича, журналистлар ва машъалачилар старт вақти ҳамда эстафета йўналишлари ҳақида олдиндан муайян ахборот тарқатишлари тақиқланган. Бунга стартга ярим соат қолганида рухсат берилади. Мақсад одамлар бир жойда кўп тўпланишининг олдини олиш.
Маълум бўлишича, режа иш бермаган тақдирда эстафета тўхтатилиши ҳам мумкин.