Муниса Ризаеванинг турмуш ўртоғи хонанда ва унинг онасини 8 март билан қандай табриклади
Афтидан, ўзбек хонандаси Муниса Ризаеванинг мухлислари ҳар сафар унинг эри байрамлар учун берадиган совғани сабрсизлик билан кутишади.
Куни-кеча аёл видеоролик нашр этиб, суюклисининг Халқаро хотин-қизлар кунига қилган совғасини кўрсатди.
Ижрочининг турмуш ўртоғи аёлини совғалардан ташқари, унинг онаси ва синглисини ҳам ҳашаматли гулдасталар билан қувонтирган.
«Бунча чиройли! Бунақа гулларни қаердан топдинг», – деган ижодкорнинг онаси.