Ўзбекистонда 5 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

5 март кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Фото: Tez News

Хабарга кўра, шамол бироз 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқликни ташкил этади.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 11-13 даража илиқ бўлади.

Маълум бўлишича, республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол бироз 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқни ташкил этади.

Янгиликлар