Ўзбекистонда 18 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
18 март кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво илиқ бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Хабарга кўра, Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ва Навоий вилоятининг айрим туманларида шамолнинг кучайиши 23-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22 даража илиқгача кўтарилади.
Таъкидланишича, пойтахда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 17-19 даражагача илиқ исийди.
Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 6-11 даража илиқ бўлади.