Таниқли қўшиқчи Ариана Гранде турмушга чиқаётганини маълум қилди — фото
Америклик машҳур қўшиқчи ва актриса Ариана Гранде ўзининг Instagram саҳифасида севгилиси Дальтон Гомесга турмушга чиқишга розилик белгиси сифатида ундан олган олмос ва марвариддан ясалган узук суратини эълон қилди.

Фото: «Besthdwallpaper»
Қўшиқчи Instagram’ида Дальтон Гомес унга совға қилган қимматбаҳо узукни намойиш этган. Тахмин қилинишича, узукнинг нархи 350 минг долларни ташкил этади.

Фото: Instagram/ @arianagrande
Хонанданинг 25 ёшли севгилиси Дальтон Гомес Лос-Анжелесдаги «Aaron Kirman Group»кўчмас мулк агентлигида риелтор сифатида ишлайди. Йигит бу касб билан 5 йилдан бери шуғулланади ва ишида катта муваффақиятларга эришган.
Юлдуз мухлислари ва бошқа таниқли шахслардан кўплаб табрикларни қабул қилган. Унинг ушбу пости 12,5 миллиондан ортиқ лайк тўплаган.

Фото: Instagram/ @arianagrande
Маълумот учун, Араиана Грандени Instagram’да 211 миллион киши кузатиб боради.
Аввалроқ хонанданинг Instagram’да энг таниқли аёл бўлгани маълум қилинган. Ўшанда у обуначилари сони бўйича Селена Гомесни ортда қолдирган эди.