Тошкентда автобуслар ҳаракатланиш тезлиги 50 км/соатгача чекланади
Тошкентда автобусларнинг ҳаракатланиш тезлигини 50 км/соатгача чекланади, деб хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, айни пайтда корхона тасарруфидаги автобуслар махсус дастур билан жиҳозланиб, унинг ёрдамида транспорт воситаларининг максимал тезлиги 50 км/соат билан чекланади.
Таъкидланганидек, дастур ҳаракат тезлигини кузатиб боради. Шундай қилиб, ҳайдовчилар максимал тезликдан ошиб кета олмайди.
Тегишли чеклов йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва йўлларда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида жорий этилгани айтилади.





