Наманганда йўл транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар фуқаро вафот этди

Наманган шаҳридаги йўл транспорт ҳодисаси натижасида 3 киши вафот этди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Маълум бўлишича, 8 февраль куни 23:50 да Наманган шаҳри Ислом Каримов кўчасида «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчиси йўл четидаги ўрнатилган реклама учун ажратилган мосламага урилиб, ЙТҲ содир этган.

Қайд этилишича, машина ичида ҳайдовчидан ташқари яна икки нафар фуқаро бўлиб, уларнинг барчаси воқеа жойида вафот этган.

Маълумотга кўра, ҳайдовчи тезликни 130-140 км/с га чиқарган. Шунингдек, ҳайдовчининг ёши 20 да, икки нафар фуқаронинг ёши эса 19 да бўлган.

Мавзуга доир:

Янгиликлар