Тошкентда фарғоналик аёл электрузатиш тармоғи устунидан сакраб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган юқори волтли электрузатиш тармоғи устунига чиқиб олган шахс ҳақида Тошкент шаҳар ИИБ баъзи маълумотларни тақдим этди.
Маълум қилинишича, 6 август, пайшанба куни Олмазор туманида хизмат олиб борган профилактика инспекторлари A. Каримов ва З. Жабборберганов, патруль-пост хизмати автоэкипажи ходимлари Кичик халқа йўли кўчасида юқори волтли электрузатиш тармоғи устунига чиқиб олган аёлни кўриб қолган. Aёл атрофдагиларга ўзини тепадан ташлаб, ўз жонига қасд қилмоқчилигини айтган.
ИИББ ходимлари шу атрофда бўлган Сергели тумани 8-сонли ёнғин-қутқариш қисми мутахассиси Шерзодбек Нурмуҳамедов билан аёлнинг ёнига чиқиб, уни пастга туширган ва Олмазор тумани 6-сонли ИИБга етказган.
Шунингдек, аёлнинг шахси аниқланганда, у асли фарғоналик 36 ёшли экани ва вақтинча Олмазор туманида яшаб келгани маълум бўлган. Ушбу воқеанинг сабаби сўралганда аёл ишсиз қолиб, ночор аҳволда эканлигини маълум қилган. Aёлга яримфабрикат ишлаб чиқарувчи корхонага ишга жойлашишда кўмаклашилган ва икки миллион сўм миқдорида моддий ёрдам берилган.
Ҳозирги вақтда аёл билан психолог иш олиб бораётгани маълум қилинди.
Aввалроқ Бухорода қайнатасининг фоҳишаликда айблаб, доимий зулмларига чидолмаган келин устига бензин сепиб, ўзини ёқиб юбориши оқибатида вафот этганди.