Тошкентда коронавирусга чалинган 75 ёшли эркак вафот этди
Тошкентда коронавирус инфекцияси аниқланган 75 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 75 ёшли эркак К.Х.да 26 июль куни COVID-19 инфекцияси тасдиқланган ва оғир ҳолатда Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган. Унга коронавирус инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусни даволашда ўлим хавфини ошириши айтилган «Гидроксихлорохин» дориси ишлатилаётгани маълум бўлганди.
Шунингдек, Наманган вилояти ҳокимлиги коронавирусни даволашда исириқ ва атиргул ҳидлашни тавсия қилган эди.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши дори ишлаб чиқарилиши маълум қилинди.