Тошкентда коронавирусга чалинган икки эркак вафот этди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5 август соат 17:00 ҳолатига кўра, 27 554 (+240) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, ўтган 7 соат мобайнида икки нафар вафот этган. Улар Сергели туманида яшаган 38 ёшли С.М. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 77 ёшли Х.С. (эркак) бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда 8703 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 619 нафари оғир, 208 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Aввалроқ коронавирусга чалинган Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 70 ёшли A.М. (эркак) ҳамда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 51 ёшли A.Л. вафот  этгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар