Марьям Тиллаева йигитининг болаликдаги расмини кўрсатиб, тренд видео суратга олди
Қиз Tik-Tok’даги машҳур трендни такрорлади.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда жуфтликлар учун тренд «вируслашмоқда», унда фойдаланувчилар ўз севгилисини кўрсатиши керак. Роликнинг моҳияти шундаки, жуфтликлар бир-бирининг болаликдаги расмини кўрсатиши керак.
Ўзбек инста-блогери Марьям Тиллаева трендга қўшилиб, ўз талқини билан бўлишди.
«Қизиқ, катта бўлсам, кимнинг бошини қотирарканман?», – деб ёзган қиз.
Изоҳларда фойдаланувчилар қизга ҳавасланиб, йигитнинг улғайгандаги суратини кўрсатишни сўрашган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Марьям Тиллаева узоқ кутилган таътилга отланганини ёзган эди. Жумладан, ўшанда мухбирлар йигитнинг исми Шон (Шонасир) эканлигини ва у Ўзбекистонда тадбиркор бўлиб ишлашини аниқлашган.