Самарқандда юз поезди мактаб ўқувчисини уриб юборди: ўқувчи вафот этди

Самарқандда юк поезди уриб юборган 11-синф ўқувчиси кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Хабарга кўра, 18 март куни соат тахминан 07:53 да Каттақўрғон-28 разезд темир йўл бекатлари оралиғининг 3803-километр 7-пикетида «Qushbegi» маҳалласида яшаган, 35-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Э.Б.ни юк поезди уриб юборган.

Таъкидланишича, фуқаро Э.Б. темир йўлда ҳаракатланиб келаётган юк поездини ўтказиб, кейин йўлда давом этиш учун темир йўл ёнида турган. У орқадан келаётган синфдошларини кутиб турганида ён сумкаси юк поездига тегиб, поезд уни судраб кетган. Натижада ўқувчи бош қисмидан жароҳат олиб, туман марказий шифохонасига ётқизилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамай, шу куни вафот этган.

Мазкур ҳолат маҳалла ва таълим муассасасида жамоатчилик иштирокида муҳокама этилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар