⚡️ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўз тизимида йиғилишлар ва мажлислар ўтказишни вақтинчалик чеклади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва унинг тизимидаги барча бошқарма ва ташкилотлар, туман ҳокимликларида йиғилиш ва мажлислар ташкил этиш ҳамда ўтказиш вақтинчалик тақиқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида маълум қилинди.
Маълум бўлишича, зарур ҳолларда йиғилишлар онлайн тизимда ўтказилиши таъкидланди.
Шунингдек, олий таълим муассасалари ва уларнинг ётоқхоналарида карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.