UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов «Реал» футбол клубида ўйнаш ниятини билдирди
Енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов профессионал футболда дебют қилмоқчи эканлигини атди. Бу ҳақда Rsport.ru хабар берди.
Маълумотга кўра, январь ойи охирида Нурмагомедов «Спартак» нинг ўқув-машғулот йиғинига ташриф буюриб, Москва жамоаси футболчилари билан ўйинда ўйнаган.
«Спартакда ўйнаш истагим бор. Албатта, бу ажойиб жамоа, аммо маҳаллий даражадаги клуб. Орзулар клуби -«Реал». Менинг 90 дақиқа давомида футболни онгли равишда кўрганим 1998 йилги Чемпионлар лигаси финали, «Реал» — «Ювентус» эди. Ўшанда Миятович офсайддан гол урганди. Аммо биз, Мадрид мухлислари, буни қабул қилмаймиз », — деган Нурмагомедов.
Маълумотга кўра, Хабиб Нурмагомедов UFC’даги сўнги жангида Жастин Гэтжи билан курашиб, ушбу жангда ғалабага эришган. Шундан сўнг, у ўз фаўлиятига нуқта қўйганини айтган.