«Яндекс» хусусий инвесторларга 475 млрд рубль эвазига сотилди

Нидерландияга қарашли «Yandex N.V.» русча «Яндекс»ни хусусий инвесторлар консорциумига 475 млрд рубль (салкам $5,2 млрд) эвазига сотди, хабар бермоқда Forbes.

Келишувга кўра, «Yandex N.V.» 31-июлга қадар номини ўзгартиради ва «Яндекс» брендларидан фойдаланишни тўхтатади «Яндекс» ХКАЖ компаниянинг янги рпҳбариятига айланади, акциялар Москва биржасида сотилади.

«Яндекс» ХКАЖ «Yandex N.V.» гуруҳининг бизнеслари, сервислари ва активларини сақлаб қолади, «Nebius», «Toloka», «Avride», «TripleTen» хорижий стартарлари ва Финляндиядаги дата-марказ бундан мустасно. У қидирув, шаҳар, кўнгилочар ва таълимий сервислар, булутли технологиялар,  пилотсиз автомобиллар ва сунъий онг технологияларини ривожлантиришда давом этади.

Артём Савиновский «Яндекс» ХКАЖнинг бош директори лавозимида қолади.

Янгиликлар