Янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келгани маълум қилинди

2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 1043 нафар чақалоқ дунёга келди.

Уларнинг:

  • 540 нафари ўғил,
  • 503 нафари қиз.

Энг кўп туғилиш Фарғона  вилоятида (160 нафар) қайд этилди.

Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни:

  • Самарқанд вилояти (127 нафар),
  • Қашқадарё вилояти (115 нафар),
  • Наманган  вилояти (105 нафар), no
  • Андижон  вилояти (97 нафар) банд этди.

Энг кам туғилиш эса Навоий вилояти (11  нафар) ҳиссасига тўғри келди.

Эътиборлиси, туғилганларнинг 12 нафари эгизакдир.

Айни пайтда шифокорлар гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Янгиликлар