Тошкент вилоятидаги метан заправка давлатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказганлиги аниқланди

Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида (АГТКШ) ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «B.E.G.700» МЧЖга қарашли АГТКШ томонидан газнинг ҳақиқий сарфини камайтириб кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборига ташқи таъсир кўрсатган ҳолда унинг схемалари ўзгартирилганлиги маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур АГТКШ томонидан давлат манфаатларига жами 1 млрд 258 млн сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Янгиликлар