Ўзбекистонда 13 декабрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 13 декабрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечга томон ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–4 даража илиқ, кундузи 5–7 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 15–20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.





