Ўзбекистонда 15 декабрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 15 декабрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–5 даража совуқ, кундузи 1–3 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.





