Ўзбекистонда 7 февраль куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
«Ўзгидромет» 7 февраль, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, бази жойларда ёмғир ёғади. Фарғона водийси вилоятларида кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-27 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-9° илиқ бўади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, бази жойларда кучли бўлиши, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3 совуқ-2° илиқ бўлади.