NYT: Венесуэладаги зилзила мамлакатда охирги 126 йил ичида юз берган энг кучли силкиниш бўлди

Камида 32 киши ҳалок бўлди, 700 нафардан ортиқ инсон жароҳатланди, ўнлаб бинолар вайрон бўлди

Венесуэлада содир бўлган зилзила мамлакатда 1900 йилдан бери кузатилган энг кучли ер силкиниши бўлди, деб хабар бермоқда «NYT» АҚШ Геология хизмати архиви маълумотларига таяниб.

Нашрнинг таъкидлашича, 1900 йилдаги зилзила магнитудаси 7,7 ни ташкил этган. Ўша пайтда ўлчаш учун ҳозиргидек технологиялар бўлмагани сабабли, офат қувватига оид баҳолашлар вайронагарчиликлар ҳақидаги хабарлар асосида тайёрланган.

Бундан 126 йил аввал Каракасда юз берган ўша зилзила оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, 50 киши жароҳатланган эди. 300 га яқин уй вайрон бўлиб, кўплаб одамлар чодирларда яшашга мажбур бўлган.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни кечқурун Венесуэлада 7,2 ва 7,5 магнитудали иккита кетма-кет ер силкиниши содир бўлди. Уларнинг эпицентри Венесуэланинг Яракуй штатида, бир-биридан 10 км узоқликда жойлашган эди.

Мамлакат президенти вакили Делси Родригеснинг сўзларига кўра, камида 32 киши ҳалок бўлди, 700 нафардан ортиқ инсон жароҳатланди, ўнлаб бинолар вайрон бўлди.

Ўзбекистон