Трамп қайта президент бўлиб сайланса, АҚШ чегарасини ёпмоқчи
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп қайта сайланса, Америка чегарасини ёпиб, ноқонуний мигрантларнинг оммавий депортациясини ташкиллаштиришини айтди, хабар берди ТАСС.
«Биринчи қиладиган ишимиз — чегарани ёпиш. АҚШда миллионлаб одамларнинг ноқонуний яшашига йўл қўйиб бўлмайди. Сўнгра оммавий депортацияни ташкиллаштириш керак», – деди у Fox каналига берган интервьюсида.
Жорий йилнинг январь ойида АҚШ олий суди Техасдаги чегарада мигрантлар оқимига қарши ўрнатилган 48 км узунликдаги симли чегарани олиб ташлаш бўйича қарор қабул қилди. Қарор чегара патрулига суд жараёни вақтида чегара бўйлаб ўрнатилган симни кесишга имкон беради.
Техас миллий гвардияси Федерал чегара хизмати ходимларига Рио-Гранде дарёси бўйсида 4 км узунликдаги Мексика билан чегара ҳудуд майдонига киришни тақиқлаб қўйди.
Штат раҳбарияти АҚШ маъмуриятини чегарани тегишлича қўриқламаётганликда ва бу ноқонуний мигрантларнинг кўпайиб кетишига сабаб бўлганлигида айблади. Техас уларни автобусларда йирик Америка шаҳарларига, жумладан, Вашингтон, Нью-Йорк ва Чикагога жўната бошлади