Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Бугун, 25 январь Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ставка охирги марта 2023 йилнинг март ойида ўзгартирилган. Кейин Марказий банк уни 15 фоиздан 14 фоизга туширди.

Янгиликлар