Open Budget янги мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди

Овоз беришнинг асосий босқичи якунларига кўра ғолиблар 1 сентябрь куни эълон қилинади

2026 йилги «Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсуми 15 июлдан бошланади, дея хабар берди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати.

Бунда:

• 15-июльдан 3-августгача лойиҳаларни киритиш;

• 4–18-август кунлари лойиҳаларни саралаш;

• 19–21-август кунлари тарғибот босқичи;

• 22–31-август кунлари овоз бериш босқичи;

• 1–10-сентябрь кунлари қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи ўтказилади.

Маълумот учун, анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 1-сентябрь — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами куни эълон қилинади.

Ўзбекистон