Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентини таваллуд куни билан табриклади

Давлат раҳбари Қозоғистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва узоқ умр тилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни телефон орқали мулоқотда Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевни таваллуд куни билан самимий табриклади.

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевнинг замонавий Қозоғистоннинг барпо этилиши, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни илгари суриш ҳамда Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссасини алоҳида эътироф этди.

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги мустаҳкам дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро кўмак ришталарига асосланган кўп қиррали ҳамкорликнинг бугун юқори суръатда ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон