Ўзбекистонда бюджет пули ҳисобидан Янги йил байрами корпоративлари ўтказиш тақиқланди

Ўзбекистонда ҳукумат топшириғи билан давлат ташкилотларига Янги йил муносабати билан корпоратив байрамлар ўтказиш тақиқлангани ҳақида хабар тарқалди.

Маълум қилинишича, барча вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва тижорат банкларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш ва байрам дастурхонини ёзиш тақиқланди.

Ходимлар ўз ойликлари ёки рағбат пулларидан ташкил этиши бундан мустасно.

«Бюджет пули — халқнинг пули. Унинг ҳар бир тийини ҳисобли. Давлат бу пулларни бизнинг ўйин-кулгу қилишимиз учун бермаган» — деган бош вазир Абдулла Арипов.

Янгиликлар